Туркияда Исроил ва ҲАМАС ўртасида асирлар алмашинуви кутилмоқда.
Бу ҳақда «Habar Global» ишончли манбаларга таяниб ёзди, деб ёзади «Репорт» .
Қайд этилишича, муҳокамаларга оид матн деярли тайёр.
Ҳалигача ноаниқ матн шартларига кўра, ҲАМАС қўлига тушган ҳар бир маҳбус учун 12 фаластинлик қайтарилади.
Маълумотларга кўра, 120 нафар исроиллик маҳбус ҲАМАС қўлида.
Туркиянинг Ғазода ўт очишни тўхтатишга ҳаракат қилаётгани таъкидланди. Қўшма Штатлар, Қатар ва Мисрнинг саъй-ҳаракатлари натижасида музокаралар яқин келажакда натижа бериши кутилмоқда.