Нью-Йорк шаҳри расмийлари аҳолини "ҳар бир томчи" сувни тежашга чақирди, чунки тарихан қуруқ октябрь ойидан кейин қурғоқчилик таҳдид солмоқда.
New York Post нашрининг ёзишича, шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаменти аҳолига душ қабул қилиш вақтини чеклашни, ҳожатхонада "ортиқча сув ишлатмаслик"ни ва сув оқаётган кранларни таъмирлашни тавсия қилган.
"Ҳозирдан сувни тежашни бошлаш орқали биз боғларимизни суғориш ва ёзгача ҳовузларимизни тўлдириш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз ва қурғоқчилик билан боғлиқ янада жиддий фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз", деди мер Эрик Адамс.