Нью-Йорк шаҳрида иссиқлик тўлқинлари асфальтнинг эришига сабаб бўлди. Бу ҳақда "Риа Новости" хабар бермоқда.
Пайшанба куни Нью-Йорк шаҳрида ҳарорат 38 даража Цельсийга (100,4 даража Фаренгейт) етди. Расмийлар иссиқлик индекслари 44 даража Цельсийга (113,4 даража Фаренгейт) етган жазирама об-ҳаво шанбагача давом этиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Ҳаво ҳароратининг кескин ошиши туфайли баъзи шаҳар кўчаларида асфальт эрий бошлади.