АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида дунёдаги илк пицца музейи очилди, дея хабар қилди РИА Новости нашри.
Бу ерга кирган одам янгича услубдаги креатив ғояларга гувоҳ бўлади. Ҳар бир бўлимда пиццанинг турлари билан танишиш мумкин. " Pizza pop-up" музейида шифтлар ва деворлар сунъий пицца билан безатилган. Бу ердан ҳаттоки ушбу егуликнинг иси ҳам келиб туради. Яқиндагина иш бошлаган бўлишига қарамай, музей одамлар билан гавжум.
Manba: darakchi.uz