Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Нью-Йоркда 2001 йил 11 сентябр теракти қурбонлари хотирасига дронлар ёрдамида эгизак миноралар кўриниши қайта тикланди

Нью-Йоркда 2001 йил 11 сентябр теракти қурбонлари хотирасига дронлар ёрдамида эгизак миноралар кўриниши қайта тикланди

Ёруғлик тарқатувчи дронлар эгизак минораларнинг силуетларини тўлиқ ҳажмда қайта тикланди. Маълумотларга кўра, шоуда фойдаланилган 2977 та дрон терактда ҳалок бўлган инсонлар сонини рамзий маънода ифодалади. “Гудзон узра 2977 та чироқ” деб номланган лойиҳа Sky Elements томонидан Нью-Йорк санъат фонди кўмагида ташкил этилди.

2001 йилда “Ал Қоида”га алоқадор 19 нафар террорчи тўртта йўловчи самолётини олиб қочиб, улардан иккитасини Жаҳон савдо марказининг эгизак минораларига, яна бирини Пентагон биносига урган. Тўртинчи самолёт эса йўловчиларнинг террорчиларга қарши чиқиши ортидан Пенсилваниядаги далага қулаган.

Киритилди: 12:49 11.09.2026. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!