Бугун 17 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ню-Йорк суди қарорини ўз кучида қолдирди

Ню-Йорк суди қарорини ўз кучида қолдирди

Ню-Йорк суди Трампнинг сайлов кампанияси давомида ҳужжатларни сохталаштиришда айбдорлиги ҳақидаги ҳакамлар ҳайъати қарорини ўз кучида қолдирди.

16 декабр куни судя Хуан Мерчан Доналд Трампнинг адвокатлари томонидан АҚШнинг сайланган президентига чиқарилган ҳукмни бекор қилиш тўғрисидаги илтимосномани рад этди. Судянинг қарорига кўра, собиқ президентларнинг қисман суд таъқибидан дахлсизлик ҳуқуқи бу ҳолатда қўлланилмайди. Айблов томони Трампга қўйилган айбловлар 2016 йилги президентлик сайловидан олдин содир этилганини таъкидлади.

Трампнинг адвокатлари суд жараёнини тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда. Уларнинг таъкидлашича, Ню-Йоркдаги суд ҳакамлар ҳайъати президентлик дахлсизлиги сабабли баъзи далилларни кўриб чиқмаслиги керак эди.

Жорий йилнинг май ойида Ню-Йоркдаги суд ҳакамлар ҳайъати Доналд Трампни ҳисоботларни сохталаштиришда айбдор деб топган эди. Бу иш Трампнинг актриса Сторми Дэниэлсга 130 минг доллар тўловни яширин равишда амалга оширгани билан боғлиқ. Дэниэлс Трамп билан алоқалари ҳақида маълумотларни ошкор қилиш билан таҳдид қилган эди. Трамп Қўшма Штатлар тарихида жиноий иш бўйича айбдор деб топилган биринчи собиқ президент бўлди.

2024 йилги президентлик сайловида Доналд Трамп ғалаба қозонганидан кейин судя Мерчан ушбу иш бўйича ҳукм эълон қилинишини номаълум муддатга кечиктирган эди.

Киритилди: Бугун 17:11. Ўқилди: 677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!