Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нью-Йорк штати “PepsiCo”ни судга берди

Нью-Йорк штати “PepsiCo”ни судга берди

АҚШ Нью-Йорк штати дунёдаги иккинчи йирик озиқ-овқат корхонаси ҳисобланган “PepsiCo” компаниясини ишлаб чиқариш жараёнида пластмасса чиқиндиси билан ёввойи табиатга зарар етказгани учун судга берди.

“BBC” хабарида даъвога кўра, “PepsiCo” муаммонинг асосий айбдори экани таъкидланган.

Компания масъуллари “пластмассадан фойдаланишни қисқартириш бўйича мажбурият бажариляпти”, деди.

Ўтган ҳафта “Coca-Cola”, “Danone” ва “Nestle” пластик идишлар бўйича ноҳақ даъво қилинганини билдирган эди.

Умуман, бошқа кўплаб йирик корпорациялар ҳам атроф-муҳитга таъсири туфайли маҳаллий ҳукуматлар томонидан суд жараёнига жалб этилган.

– Буффало дарёси бўйидаги 13 та майдонда тўпланган барча турдаги чиқиндиларни ўрганиш натижасида тўпланган 1916 дона маркали пластик идишнинг 17 фоиздан кўпи “PepsiCo” компаниясига тегишлилиги аниқланди, – дейилади штат бош прокуратураси баёнотида. – Қолганлари “McDonald's”, конфет ишлаб чиқарувчи “Hershey's” каби брендларники. Даъво аризасида Буффало шаҳри сув тизимида микропластмасса идишлар топилгани айтилган. Ушбу буюмлар “репродуктив дисфункция ва ичак яллиғланишини келтириб чиқариш, нейротоксик таъсир кўрсатиш орқали кенг кўламли салбий оқибатга олиб келиши мумкин.

Киритилди: 10:28 18.11.2023. Ўқилди: 1203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!