Бугун 19 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Нью-Деҳлида ҳаво сифати «оғир» тоифанинг юқори чегарасидан ҳам ошиб кетди

Нью-Деҳлида ҳаво сифати «оғир» тоифанинг юқори чегарасидан ҳам ошиб кетди

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида ҳаво сифати «оғир» тоифанинг юқори чегарасидан ҳам ошиб кетди ва энг ёмон даражага етди. Ҳаво ифлослиги парвозлар ва поездлар ҳаракатига таъсир қилди, қуйи синфларда юзма-юз таълим бекор қилди. Ҳукумат қатор чораларни амалга оширишга киришди.

Ҳиндистоннинг NDTV канали хабарига кўра, Нью-Деҳлидаги миллионлаб одамларнинг соғлиғига таҳдид солаётган ҳаво ифлосланиш даражаси Ҳаво сифати индекси (AQI) бўйича 481 га чиқиб, "ўта оғир" тоифага кўтарилган.

Заҳарли тутун ва туман натижасида шаҳарда кўриш масофаси 150 метргача қисқартириб кетган, минтақада авиапарвозлар ва поездлар қатновига салбий таъсир кўрсатган.

Шундан сўнг ҳукумат ҳаво ифлосланиши оқибатларини камайтириш учун қаттиқроқ чоралар кўраётганини эълон қилди.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида расмийлар тоза энергия ёқилғисидан фойдаланмайдиган барча юк машиналари ва шунга ўхшаш транспорт воситаларининг Нью-Деҳлига кириши тақиқланганини маълум қилди, болалар, қариялар ҳамда нафас, юрак-қон томир ва бошқа сурункали касалликларга чалинган одамларга ёпиқ жойларда қолишни тавсия қилди.

Ҳукумат, шунингдек, 10 ва 12-синфлардан ташқари барча ўқувчилар учун мактабларда юзма-юз таълим тўхтатилганини маълум қилди.

Ҳиндистонда ҳавонинг ифлосланиши бўйича “жуда паст”, «паст», «оғир» ва “ўта оғир” тоифаларига бўлинган “Босқичма-босқич қарши кураш чоралари режаси” (GRAP) амалга оширилмоқда. Ҳаво сифати "ўта оғир" тоифага кўтарилиши билан Ҳиндистонда GRAP доирасида фавқулодда вазиятлардан ташқари кўмир, ёғоч ва дизель генераторларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятлар тақиқланган.

Нью-Деҳли аҳолиси, шунингдек, шаҳарда ҳаракатланиш ва автомобиль чиқиндиларини имкон қадар камайтириш учун жамоат транспортидан фойдаланишга чақирилди.

Киритилди: 22:36 18.11.2024. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!