Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

NYT: АҚШ Эрон ядровий бомба яратишнинг тезкор усулини излаяпти, деб ҳисоблайди

NYT: АҚШ Эрон ядровий бомба яратишнинг тезкор усулини излаяпти, деб ҳисоблайди

Америка разведкаси Эрон олимлари гуруҳи ядровий қурол яратишнинг тезлаштирилган усули устида ишлаётганини аниқлади.

The New York Times маълумотларига кўра, Эроннинг қурол-яроғ соҳасидаги муҳандислари ва мутахассислари атом қуролини ишлаб чиқариш вақтини бир неча ойгача қисқартиришга ҳаракат қилмоқда.

"Воқеалар ривожи ҳатто Эроннинг янги президенти Трамп маъмурияти билан музокараларга фаол интилаётгани ҳақидаги сигналлар фонида ҳам содир бўлмоқда," - дейилади мақолада.

Маълум қилинишича, разведка маълумотлари сўнгги ойларда собиқ президент Жо Байден маъмурияти томонидан тўпланган ва сайланган президент Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик гуруҳига топширилган.

Киритилди: 10:14 04.02.2025. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!