Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади

Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади

Қозоғистон сенаторлари собиқ президентлар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларининг соғлиғи ва шахсий ҳаётига оид маълумотлар давлат сири ҳисобланиши ва тарқатиш тақиқланиши ҳақидаги тузатишларни қабул қилди, деб ёзди Медиазона.

Депутатлар тегишли ўзгартиришларни 12 декабр куни ялпи мажлисда маъқуллади. Нашрнинг қайд этишича, давлат сири билан боғлиқ ўзгартиришлар бошқа қонун лойиҳасига киритилган бўлиб, мажлисдаги муҳокамада улар умуман тилга олинмаган. Қолаверса, на ҳукумат, на парламент аъзолари журналистларга бу маълумотларни махфийлаштириш нега зарурлигини тушунтира олмаган.

Қозоғистоннинг бутун мустақиллик тарихида президент фақат бир марта ўзгарди. Собиқ давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев 2019 йил март ойида лавозимини тарк этган, бироқ кўплаб имтиёзларни сақлаб қолган эди. Вазият 2022 йил январдаги норозилик намойишларидан кейин ўзгарди.

2023 йил бошида Нурсултон Назарбоев «Элбоши» мақомидан маҳрум қилинди.

Киритилди: 19:32 13.12.2024. Ўқилди: 1603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!