Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Нурмагомедов Макгрегор билан жанг учун рекорд миқдорда гонорар олади

Нурмагомедов Макгрегор билан жанг учун рекорд миқдорда гонорар олади

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдуманноп Нурмагомедов сўзларига кўра, ирландиялик Конор Макгрегорга қарши жанг учун ўғли аралаш йўналишларда иштирок этувчи россияликлар орасида рекорд миқдорда гонорар олади.

«Макгрегор билан жанг қилиш учун Ҳабиб аралаш яккакурашлар иштирок этувчи россиялик жангчи учун рекорд суммани олади. Жангчилар айнан қанча гонорар олиши расман эълон қилинишини кутамиз, буни UFC маълум қилади», - дея Абдуманноп Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради «РИА Новости».

Аввалроқ, россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрь куни бўлиб ўтиши хабар берилганди.

 

Киритилди: 16:43 04.08.2018. Ўқилди: 1627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!