Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Нурланиш, стресс ва микроблар: Телефонингизни ёстиқ остига қўйиб ухламанг!

A A A
Нурланиш, стресс ва микроблар: Телефонингизни ёстиқ остига қўйиб ухламанг!

Мобил телефонлар бугун ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Севимли гаджетимиз доимо қўлимизда ёки чўнтагимизда. Ҳатто ухлаганда ҳам ёстиқ олдига телефонни қўйиб ётамиз. Хўш, бу соғлиқ учун қанчалик хавфли?

🔊 Радиочастота нурланиши
Смартфонлардан чиқадиган радиочастота (RF) нурланиши инсон саломатлигига катта хавф туғдирмайди. Бироқ узоқ муддатли ишлатиш айрим хавфларни юзага келтириши мумкин. Мутаҳассислар гаджетларнинг танага яқин жойда бўлиш вақтини минималлаштиришни тавсия қилади. Бу қоида, айниқса, тунги уйқу вақтида муҳимдир. “Парвоз” (режим полёта) режимида телефонни ётоқдан узоқроқ тутиш мақсадга мувофиқдир.

🔴 Уйқу сифати
Телефонга яқин жойда ухлаш организм тикланиши сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин:
— Биринчидан, қурилмадаги кўк экран уйқуни тартибга солиш учун масъул бўлган мелатонин гормони ишлаб чиқилишига халақит беради.
— Иккинчидан, телефонга келаётган СМС-хабарлар ва турли сигнал товушлари дам олишингизга халақит беради. Смартфон вибрацияси ва овозлар одамни уйғотиб юборади, бу ҳам уйқунинг умумий сифатига салбий таъсир кўрсатади.

🔴 Психологик омил
Телефонни ётоқ олдида қўйиб ухлаш гаджетларга қарамликни ошириши мумкин. Смартфон ёнида турганини кўрган одамлар беҳуда ижтимоий тармоқларни текшириши кузатилади. Бу эса руҳий саломатлик учун зарарлидир. Смартфонга қарамлик стресс ва ташвиш даражасининг ошишига олиб келиши фан томонидан исботланган.

🔴 Гигиена ва саломатлик
Смартфон — бу ўзимиз билан ҳамма жойда олиб юрадиган ва доимо микроблар ҳамда бактериялар таъсирига учрайдиган предмет. Тадқиқотларга кўра, гаджетлар юзасида турли инфекцияларни келтириб чиқарадиган миллионлаб микроблар мавжуд.

🔴 Нима қилиш керак?
— Аввало, кечаси келадиган хабарлар сизга халал бермаслиги учун “Безовта қилинмасин” режимига ўтинг.
— Ижтимоий тармоқларни текширишга қўл бормаслиги учун телефонни узоқроққа ёки умуман бошқа хонага қўйиб ётинг.
— Смартфондағы уйғотгич ўрнига анъанавий соатлардан фойдаланинг.

Киритилди: 08:36 24.10.2025. Ўқилди: 1136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!