Қозоғистон ҳукмрон "Нур Отан" партиясининг эртага бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари қурултойи кун тартиби маълум бўлди:
— партия раисини сайлаш;
— сиёсий кенгаш таркибини ўзгартириш;
— Партия низомини ўзгартириш.
Сиёсий куч раиси лавозими Назарбоевдан Тоқаевга ўтиши кутилмоқда. Буни Қозоғистоннинг биринчи президенти ўзининг халққа видеомурожаатида ҳам тасдиқлади.
Бугун республика парламентининг юқори палатаси Хавфсизлик кенгаши ва Қозоғистон халқи ассамблеяси раиси лавозимларини амалдаги президентга ўтказишни маъқуллади.