Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нукусда солиқдан қарздор «метан заправка» аукционда сотиб юборилди

Нукусда солиқдан қарздор «метан заправка» аукционда сотиб юборилди

Нукус туманида жойлашган «Max Service Gaz» МЧЖнинг 2,6 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигига доир иш Мажбурий ижро бюроси Нукус туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Хабар қилинишича, мажбурий ундирувга қаратилган мазкур иш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармасининг тегишли қарори чиқарилган бўлиб, МИБ ижрочиси томонидан қарздорга ушбу қарор ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ҳамда суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, унинг номида аниқланган метан қўйиш шахобчаси тегишли тартибда хатловга олинган.

Хатланган мулк жами 7 млрд 656,5 млн сўмга баҳолатилиб, электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Ушбу мулк ўтказилган аукцион савдоларида 3 млрд 828 млн сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорнинг давлат бюджети олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилди.

Киритилди: Бугун 15:03. Ўқилди: 364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!