Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Нукусда инсон саломатлигига таҳдид солувчи маҳсулотлар йўқ қилинди

Нукусда инсон саломатлигига таҳдид солувчи маҳсулотлар йўқ қилинди

Ҳозирги даврда халқимизни инсон саломатлигига зарар етказмайдиган сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, бу орқали уларнинг саломатлигини асраш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шунга қарамай, мамлакатимиз чегарасидан ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган хорижий маҳсулотларни олиб кириш ҳолатлари учраб турибди.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Жиноят ишлари бўйича судларнинг қарорларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси олиб қўйилган жами 316 дона чет элда ишлаб чиқарилган ҳар хил номдаги алкоголь маҳсулотлари, 101 дона тамаки маҳсулотлари, истеъмолга яроқсиз ҳолатда бўлган озиқ-овқат ва дори маҳсулотларини йўқ қилиш белгиланган.

Шу тариқа, суд қарорларида белгиланган талаблар тўлиқ ижро этилиб, инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларнинг муомаладан чиқарилиши таъминланди.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар