Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ноёб масканга қизиқарли саёҳат

Ноёб масканга қизиқарли саёҳат

Барчамизга маълумки, бугунги кунда экологик муаммолар тобора глобал аҳамият касб этиб бормоқда. Мамлакатимизда ҳам дунё миқёси ҳамда минтақамизда кузатилаётган жараёнлардан келиб чиқиб, кейинги йилларда муҳим устувор вазифалар билан бир қаторда атроф-муҳит муҳофазасига, шу жумладан, экологик маданият, экологик таълим-тарбия, экологик маърифат масалаларига алоҳида эътибор бериляпти.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғриси”даги қарори ҳам бу борадаги ишларни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, ушбу қарорда таълимнинг барча бўғинларида экологик таълим ва маданиятни ўзаро боғлиқликда ривожлантиришнинг устувор вазифалари белгилаб берилган.

Мамлакатимиз табиати, экотизимларини асраш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини ошириш олдимизда турган долзарб масала саналади. Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги 194-умумтаълим мактабининг 7-“в” синф ўқувчилари учун Тошкент Ботаника боғига саёҳат ташкил этилди.

Ўқувчиларнинг табиатга меҳрини, экология ва атроф-муҳит тозалигига эътиборини ошириш мақсадида экскурсия шаклида ташкил этилган саёҳат давомида мутахассислар билан биргаликда ушбу боғ ҳақида атрофлича маълумот беришга ҳаракат қилдик. Бу ердаги ноёб ўсимликлар дунёси, уларнинг турлари, парваришлар жараёнлар айниқса, ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Масалан, умумий майдони 66 гектардан иборат бўлган ва Марказий Осиёда ўзига хос бўлган бу масканда турли минтақалардан жамланган 2400 дан ортиқ ўсимлик турлари ва навлари ўстирилаётгани уларнинг қизиқишини боғга бўлган қизиқишини янада оширди.

Саёҳат давомида ўқувчиларга чиқинди ташламаслик ва ўсимликларга зарар етказмаслик бўйича тавсиялар бериб борилди. Бу эса ўз навбатида, боғ тартиб-қоидаларига риоя қилишни таъминлаш билан бирга ўйлаймизки, уларнинг экологик маданиятини оширишга ҳам хизмат қилди.

Умуман олганда, ушбу саёҳат ўқувчиларнинг амалий бир тарзда табиатнинг сирли дунёси билан танишишида катта ўрин тутди.

Мадина Ачилова,

Учтепа туманидаги 194-умумтаълим мактабининг

ўзбек тили фани ўқитувчиси

Киритилди: 18:44 21.05.2025. Ўқилди: 509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!