Бугун 26 июнь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Notcoin жамоаси 10 суткага қамалган сурхондарёлик талабага iPhone юбормоқчи

Notcoin жамоаси 10 суткага қамалган сурхондарёлик талабага iPhone юбормоқчи

Аввал айтилганидек, Термиз давлат университетининг 24 ёшли талабаси И.Н. ўзига тегишли телефон ва пластик картада крипто активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган.

Айбланувчи суд мажлисида ўз айбига иқрор бўлиб, “Телеграм"да крипто-актив йиғиб, Нотcоинни 800 минг сўмга сотганини қўшимча қилди. Бу қилмишининг ноқонунийлигидан бехабарлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини айтиб, суддан жазони енгиллаштиришни сўради.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга январ ойида қўшилган ва жорий йилнинг апрель ойида кучга кирган 155−4-модда крипто-активларни ноқонуний эгаллаш, сотиш ёки алмаштириш билан боғлиқ жавобгарлик белгиланган. Унда 15 суткагача қамоққа олиш ёки БҲМнинг 20 дан 30 бараваригача (6,8−10,2 млн сўм) жарима солиш назарда тутилган.

Ушбу хабарни “Х” ижтимоий тармоғидаги криптоянгиликлар улашиб борувчи “Web3_Vibes” саҳифаси улашди. Унинг остида эса "Notcoin"нинг расмий саҳифаси йигитга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди ва мазкур ҳолатга эътиборини қаратди.

“Уни қандай топиш мумкин? Биз [унга] янги iPhone юборишга тайёрмиз”, дея жавоб берган Notcoin.

“Web3_Vibes” талаба учун “бу ажойиб бўларди” деган фикрга қўшилди.

Киритилди: 00:21 14.06.2024. Ўқилди: 13604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!