Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Нострификация бўйича навбатдаги тест синовлари ўтказилди

A A A
Нострификация бўйича навбатдаги тест синовлари ўтказилди

023-йил 7-8-ноябр кунлари хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация қилиш) бўйича навбатдаги тест синовлари бўлиб ўтди.

Мазкур тест синови талабгорларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг доимий яшаш ҳудудига яқин бўлган республиканинг 4 та ҳудудида ташкил этилди.

Тест синовида талабгорларга мутахассислик фанларидан 50 та тест топшириғи (ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл) ва уларни ишлаш учун 100 дақиқа вақт берилди.

Тест синови махсус ишлаб чиқилган дастур орқали электрон шаклда ўтказилди ва талабгорлар тест синови якунланиши билан ўз натижаларини билиш имкониятига эга бўлди.

Тест натижаларига кўра 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгорларнинг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинади.

Киритилди: 15:27 10.11.2023. Ўқилди: 1499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!