Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нострификация бўйича навбатдаги тест синовлари 4-5 декабрь кунлари ўтказилади

A A A
Нострификация бўйича навбатдаги тест синовлари 4-5 декабрь кунлари ўтказилади

2023-йил 4-5-декабр кунлари хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация қилиш) бўйича навбатдаги тест синовлари бўлиб ўтади.

Тест синовида иштирок этиши белгиланган талабгорлар рўйхати, тест топшириладиган фанлар ва тест топшириш ҳудуди билан юқоридаги пдф файлда танишиш мумкин (my.gov.uz сайти ёки Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтишда топширган ариза рақами орқали).

Тест синовлари талабгорларга қулай бўлиши учун уларнинг доимий яшаш ҳудудига яқин бўлган республиканинг 4 та ҳудудида ташкил этилади.

Тест синови ўтказиладиган жойлар: https://telegra.ph/Nostrifikatsiya-12-01

Талабгорлар имтиҳон ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари лозим.

Киритилди: 10:44 01.12.2023. Ўқилди: 1155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!