Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Норвегия қироли Харальд Vнинг аҳволи оғирлашди

Норвегия қироли Харальд Vнинг аҳволи оғирлашди

Норвегия қироли, 89 ёшли Харальд Vнинг соғлиғи дам олиш кунлари шифохонада даволанаётган пайтида ёмонлашди. Бу ҳақда Reuters қироллик саройига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, монарх 17 август, душанба куни шифохонага ётқизилган. У камқонликдан даволанаётган эди.

"Қирол ҳазратлари қонда аниқланган бактериал инфекция сабабли антибиотиклар қабул қилмоқда ва даволашга ижобий жавоб бермоқда", — дейилади сарой баёнотида.

Қироллик саройи Харальд Vнинг ҳозирги ҳолати барқарор деб баҳоланаётганини қўшимча қилди.

Киритилди: 23:50 23.08.2026. Ўқилди: 804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар