Норвегия ҳукумати Украинага ёрдамни ҳозирги 27 миллиард норвегия кронасидан (2,46 миллиард доллар) 2025 йилда 30 миллиард кронга (2,7 миллиард доллар) оширишга қарор қилди.
Бу ҳақда Норвегия бош вазири Ёнас Гар Стёр маълум қилди, деб ёзади «Репорт» ТАСС агентлигига таяниб. Шу билан у Киевга ёрдамни қисқартириш ҳақидаги аввалги таклифни рад этди.
Реутерс хабарига кўра, сўл марказчи коалиция ҳукумати октябрь ойида Украинага ёрдамни 15 миллиард кронга (1,37 миллиард доллар) қисқартиришни таклиф қилган, бироқ мухолиф партиялар бу ташаббусга қарши чиққан. Шундай қилиб, консерваторлар Украина учун режалаштирилган харажатларни 45 миллиард кронга (4,11 миллиард доллар) оширишни таклиф қилишди.
Норвегия ҳукумати раҳбари аввалроқ мамлакат Украинани қўллаб-қувватлаш дастурини 2030 йилгача узайтириш ниятида эканини айтган эди. 2022 йил февралидан бери Қироллик Киевга 3 миллиард доллардан ортиқ ёрдам кўрсатди.