Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Норин дарёсида иккинчи ГЭС қурилиши бошланди

Норин дарёсида иккинчи ГЭС қурилиши бошланди

Наманган вилоятидаги Норин дарёсида умумий қуввати 228 МВт бўлган Норин Гидроэлектр станциялари (ГЭС) каскади қурилиши лойиҳаси доирасида иккинчи ГЭС қурилиши бошланди. Бу ҳақда «Ўзбекгидроэнерго» хабар берди.

Қайд қилинишича, ушбу станциялар республикада биринчи бор тўлиғича «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағларидан молиялаштирилади.

Лойиҳага кўра, Норин ГЭС каскади 6 та станциядан иборат бўлиб, ҳар бир ГЭС қуввати 38 МВт ни ташкил қилади. Лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига ўртача 1025 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Йилига ўртача 430 минг хонадон электр энергияси билан таъминланади, йилига ўртача 277 млн м3 табиий газ иқтисод қилинади. Шу билан бирга, 130 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилади.

Энди ГЭС-2 объектида қурувчилар томонидан босқичма-босқич ер тайёрлаш, қурилиш-бетонлаштириш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бошланади.

Киритилди: 18:10 05.04.2025. Ўқилди: 1431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!