Бугун 18 июль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ноинфекцион касалликларга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилади

Ноинфекцион касалликларга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилади

«Саратон касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволаш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–238-сон, 24.06.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида саратон касалликларига чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда қуйидаги хизматлар харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланади:

🟢 саратон касалликларини эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган лаборатор ва инструментал диагностик текширувлар;

🟢 саратон касалликларини ташхислаш ва уларнинг босқичини аниқлаш;

🟢 жарроҳлик амалиётлари;

🟢 медикаментоз (1-гуруҳдаги (базавий) ўсмага қарши, гормонал ҳамда қўллаб-қувватловчи терапияда қўлланадиган дори воситалари) ва нур терапияси;

🟢 паллиатив ёрдам;

🟢 реабилитация ва диспансер кузатуви бўйича хизматлар.

📎 Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳузурида Ноинфекцион касалликларга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилади.

Киритилди: 23:51 25.06.2026. Ўқилди: 681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!