Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Нодира Нодиржонова: "Шахматчи қизларга автомашина берилмаганидан, албатта, хафаман"

Нодира Нодиржонова: "Шахматчи қизларга автомашина берилмаганидан, албатта, хафаман"

Олдинроқ Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қатнашган шахматчи йигитларимизга "BYD Chazor" машиналари совға қилинганди. Шахматчи қизларимиз эса негадир унутилди. Хусусан, Нодира Нодиржонова. У Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида кумуш медални қўлга киритди.

«[Шахматчи қизларга автомашина берилмаганидан], албатта, хафаман. Ёзги Олимпиада иштирокчиларини яхши тақдирлашди, паралимпиячиларни ҳам яхши тақдирлашди. Кумуш медални олишим осон бўлмади, бор кучим ва энергиямни бериб, ҳаракат қилдим», дейди Нодира.

2022 йилги Президент қарорида бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўйинларида медаль қўлга киритган спортчилар тақдирланиши белгилаб қўйилган. У ерда жамоавий деган гап йўқ.

Агар қарорга амал қилинса, Нодира Нодиржоновага камида 340 млн сўм пул мукофоти берилиши керак эди.

Киритилди: Бугун 18:07. Ўқилди: 1507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!