➡️ Нобель мукофотининг тиббиёт ва физиология бўйича 2025 йилги совриндорлари номи маълум бўлди.
📌 Улар сони — уч нафар. Икки нафари — АҚШ олимлари Мэри Брункоу ва Фред Рамсделл. Яна бири — Япониянинг Осака университети тадқиқотчиси Шимон Сакагучи.
🔬 Ушбу кашфиётчилар иммунитет ҳужайралари танамизга ҳужум қилишининг олдини олувчи регулятор — Т-ҳужайраларини аниқлашга муваффақ бўлди.
💬 "Лауреатларнинг кашфиётлари периферик толерантликни ўрганишни бошлаб берди, саратон ва аутоиммун касалликларни даволаш усулларини ишлаб чиқишни рағбатлантирди. Бу, шунингдек, трансплантация самарадорлигини оширишга олиб келиши мумкин. Ушбу даволаш усулларининг баъзилари ҳозирда клиник синовлардан ўтказилмоқда", — дейилади Нобель қўмитаси ахборотида.
📍 Лауреатларни тақдирлаш маросими 10 декабрь куни Стокгольмда (Швеция) бўлиб ўтади.