Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Низомий ижодига янги қараш

Низомий ижодига янги қараш

Шарқнинг буюк шоири ва мутафаккири Низомий Ганжавий ижоди шу қадар бой ва кўп қиррали эканки, унга қайта-қайта мурожаат қилсанг ҳам, қайси томондан ёндашманг, уни тўлиқ англаб етиш, тўлиқ идрок этишнинг имкони йўқ.

Бежиз эмас, Низомий Ганжавий бутун дунёда, жумладан туркий дунёда – Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда севиб ўқилади, тарғиб қилинади, қайта-қайта нашр этилади.

Кеча Турк Маданияти ва Мероси Жамғармасининг Боку шаҳридаги марказий қароргоҳида ташкилот ходими, шоир, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси Ёшлар Кенгаши раиси Фарид Ҳусайннинг буюк шоир Низомий Ганжавийнинг “Хамса”сидаги ўлим лавҳаларига бағишланган “Оқибзнама” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. “Оқибзнама” – Низомий Ганжавийнинг “Хамса”сидаги ўлим мавзуcига оид адабий шарҳлардан иборат эсселер тўпламидир.

Низомий ижодига янги қараш

Тадбирда TURKPA бош котиби Мехмет Сүрайя Эр, Озарбайжонда аккредитациядан ўтган туркий давлатлар дипломатик корпуси вакиллари, шунингдек, давлат арбоблари, олимлар, адабиёт вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққан Турк Маданияти ва Мероси Жамғармаси президенти Актоти Раимқулова жамғарма туркий халқларнинг бой маданий меросини асраш ва тарғиб қилиш йўлида муҳим лойиҳаларни амалга ошираётганини таъкидлади.

Низомий ижодига янги қараш

“Жамғарма ташаббуси билан тайёрланган нашрлар ва турли халқаро тадбирлар туркий халқларнинг бой адабий ва маданий анъаналарини кенг аудиторияга етказишга хизмат қилади. Бу борада Фарид Ҳусайннинг ҳиссаси катта. У жамғарманинг кўплаб тадбирларида қатнашиб, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва бошқа мамлакатларда жамғармани муносиб тарзда намоиш этган. Унинг таҳрири остида тайёрланган нашрлар турли китоб кўргазмаларида намоиш этилган”, – деди А. Раимқулова.

Низомий ижодига янги қараш

Низомий ижодига янги қараш

Тадбирнинг модератори, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар бўйича котиби, шоир ва таржимон Салим Бабуллооғли жамғарманинг нашрлари ҳамда тадбирнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди. У жамғарма ташаббуси билан тайёрланган нашрлар нафақат классик ва замонавий адабиётнинг тақдимоти, балки туркий тилли мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига эътибор қаратди. Салим Бабуллооғли Низомий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда мазкур нашр қимматли манба сифатида доимо мурожаат қилинишига ишонч билдирди.

Нигар Ханелиева

Киритилди: 09:07 20.09.2025. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!