Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Нишонга урилган гаплар: “Гуноҳ қилсам, фақат Аллоҳ таоло гуноҳларимни мағфират қилади”

Нишонга урилган гаплар: “Гуноҳ қилсам, фақат Аллоҳ таоло гуноҳларимни мағфират қилади”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

Ўйлаб кўринг, агар Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломга синовларнинг бошидаёқ нажот берганида, у кишига Миср хазиналари келмаган бўларди.

Гоҳида синов неъматни, мукофотни каттароқ бериш учун чўзилиб кетади. Сиз Аллоҳ таолога бутун борлиғингиз билан ишонинг, “Нега бошимдан бу дард, синов, мусибат аримаяпти” деб шошқалоқлик қилманг!

“Ховатир роқия журнали”

***

Йиқилсам, фақат Аллоҳ таоло мени турғазиб қўяди.

Бемор бўлсам, фақат Аллоҳ таоло менга шифо беради.

Фақир бўлсам, фақат Аллоҳ таоло менга бойлик беради.

Гуноҳ қилсам, фақат Аллоҳ таоло гуноҳларимни мағфират қилади.

Қийин аҳволда қолсам, фақат Аллоҳ таоло менга ёрдам беради.

Эй Роббим, мени Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин ва хотимамни гўзал қилгин!

***

Қийин лаҳзаларда Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлинг!

Хотиржамлик пайтларида Аллоҳ таолони кўп зикр қилинг!

Оғриқли кезларда Аллоҳ таолонинг раҳматига ишонинг!

Сизни яратган Зот ўз ҳолингизга ҳам ташлаб қўймайди.

“Ховатир роқия журнали”

***

Сизнинг Аллоҳ таолога юзланишингизга, Унга қаттиқ берилиб дуо қилишингизга сабаб бўлган бало, синов аслида Аллоҳ таолонинг сизга ато қилган неъматидир.

“Ховатир роқия журнали”

***

Баъзи одамлар “Айбларимни кўрмайман. Бошқаларнинг айблари ортидан югураман” деган позицияда яшайдилар.

“Ховатир роқия журнали”

Таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

 

Киритилди: 14:25 08.12.2019. Ўқилди: 2696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!