Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нима учун семизлик ташхиси бор беморларда короновирус оғир кечмоқда?

Нима учун семизлик ташхиси бор беморларда короновирус оғир кечмоқда?

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Короанвирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарди.

 — Нима учун семизлик ташхиси бор беморларда короновирус оғир кечмоқда? 

— Тўқималар ва органларда ортиқча ёғ борлиги семизлик дейилади. Бу дард соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг жиддий муаммолардан бири бўлиб, унинг заминида юзага келган касалликлардан ҳар йили тахминан 2,5 миллион кишининг бевақт вафот этишига сабаб бўлади. 

Олимларнинг таъкидлашича, тана вазнидан ортиқча ҳар 10 килограм  инсоннинг умр кўриш муддатини 3 йилга қисқартиради. Семизликнинг бир неча турлари бор: бирламчи, гипоталамо ва эндокрин. 

Бирламчи семизлик тез-тез ортиқча егулик ейиш билан ва зарур жисмоний фаолият йўқлиги билан ривожланади. Гипаталомо семизликда миянинг гормонлар ишлаб чиқариши бузилганда ривожланади. Эндокрин  семизликда организмдаги безлар бузилиши фонида шалланади. 

Семизлик натижасида бир қатор касалликлар келиб чиқади: қандли диабетнинг 2 тури, саратон, оғир юрак қон томир касалликлари, томирларнинг варикоз кенгайиши, қўшма касалликлар ва бошқалар. Ушбу даврда организмда модда алмашинуви бузилади. 

Семизлик ташхиси бор беморлар  короновирусга чалинсалар, уларнинг ҳамрох касалликлари ҳам зўраяди ва организм курашиш қобилияти сусаяди. Улар бундай даврда барча инфекцияларни юқтиришга мойил бўлиб қоладилар. Шунинг учун бундай касалларда касаллик кўпинча оғир кечади.  

Киритилди: 16:50 17.10.2020. Ўқилди: 1946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!