ХIХ асрнинг ўрталарида, AҚШ кўчаларида илк бор hot-dog (таржимаси - иссиқ ит) сотувчилари пайдо бўлганида, одамлар уни ит гўштидан тайёрланган деб тушунишган. Баъзида бундай шубҳалар ҳақиқатдек ҳам туюлган, чунки ўша пайтларда дўкондан харид қилса бўладиган "тайёр сосискалар" ҳали ихтиро қилинмаган бўлган. Шунинг учун hot-dog тайёрловчилар қиймани ўзлари пишириб, унга сосиска шаклини беришига тўғри келган...Одамлар эса арзонга тушгани учун ҳот-догчилар ит гўштидан фойдаланади деб ҳисоблашган.
1904 йилда AҚШда ҳатто "Ит фабрикаси" (Dog Factory) номли комедия суратга олинган бўлиб, унда фирибгар сотувчилар дайди итлардан hot-dog тайёрлаб шаҳар аҳолисига уларни сотаётгани акс эттирилган.