ТикТок ижтимоий тармоғи Венесуэла президенти Николас Мадурони бир ҳафтага трансляция қилиш имкониятидан маҳрум қилди.
Бу ҳақда у душанба куни Телесур телеканали орқали эфирга узатилган Венесуэла Давлат кенгаши ва Хавфсизлик кенгашининг қўшма йиғилишида маълум қилди.
"ТикТок 19 августгача менинг транслация қилиш имкониятимни тўхтатди", деди Мадуро.
Август бошида мамлакат раҳбари ижтимоий тармоқни мамлакатда нафрат уйғотаётганликда айблаб, қонуний жавобгарлик ҳақида огоҳлантирган, Х (собиқ Twitter) фаолиятини 10 кунга тўхтатган эди.