Арманистон бош вазири бу ҳақда Озарбойжон билан чегара яқинидаги Воскепар қишлоғи аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.
"Демаркация жараёнида Арманистон ва Озарбойжон вакилларидан иборат махсус комиссиялар икки давлат чегарасини белгилашии керак. Арманистон ҳукумати урушнинг олдини олиш учун бу жараённи бошлашга қарор қилди", — дея бунга изоҳ берди Пашинян.