Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Никоҳсиз ишқий муносабатлари учун аёл ҳамманинг олдида “самосуд” қилинди

Никоҳсиз ишқий муносабатлари учун аёл ҳамманинг олдида “самосуд” қилинди

Индонезияда бир аёл никоҳсиз яқин муносабатлар ўрнатгани учун ҳамманинг олдида таёқ билан калтакланди.

Ҳодиса Ачех вилоятида содир бўлди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида қўрқинчли суратлар пайдо бўлди: унда бир эркак аёлнинг бошига қалин таёқни қўйиб турган.

Бошқалар эса содир бўлган воқеани индамай кузатган. Кўпчилик телефонига тасвирга олиб, Интернет тармоқларига жойлаштирган. Тарқалган видеоларда эса аёлнинг шафқатсизларча калтакланганлигини кўриш мумкин.

Ачех - Индонезияда шариат қонунлари ҳозиргача мавжуд бўлган ягона вилоят. Ҳуқуқ ҳимоячилари ушбу ўрта аср қонунларига қарши мунтазам равишда гапиришганига қарамасдан, бундай ҳодисалар вилоятда ҳамон юз бериб келмоқда.

Масалан, худди шу вилоятдаги қишлоқлардан бирида интернетдан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди, чунки маҳаллий ўсмирлар катталар учун мўлжалланган сайтларни кўришни бошлашганди.

Киритилди: 05:52 16.04.2019. Ўқилди: 5599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!