Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нигериядаги сув тошқини қурбонлари сони 150 нафарга етди

Нигериядаги сув тошқини қурбонлари сони 150 нафарга етди

Нигерияда кучли сув тошқини оқибатида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Маҳаллий ҳокимият бу рақамлар якуний эмас, деб ҳисоблайди. Йўқолганлар орасида ислом мактабининг 50 нафар ўқувчиси бор.

Табиий офат юзлаб уйларни вайрон қилган, иккита кўприкни ювиб кетган ва 3000 дан ортиқ маҳаллий аҳоли бошпанасиз қолган. Фавқулодда вазиятлар хизмати вакилига кўра, қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни олиб чиқишда давом этмоқда.

Ҳозир минтақада ёмғирли мавсум. Нигерия ҳукумати фожиа учун тасодифий қурилиш ташкилотчилари ва сув каналларининг тиқилиб қолиши учун жавобгарларни айбламоқда.

Киритилди: 11:53 01.06.2025. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!