Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нигерияда ёқилғи танкери портлаши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ёқилғи танкери портлаши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Нигер штатида ёқилғи ташувчи танкер портлаши натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Маълумотларга кўра, фожеа Кутч туманидаги Бида-Агайе трассасида содир бўлган. Ёқилғи ортилган юк машинаси йўлда агдарилиб кетган, шундан сўнг бир гуруҳ фуқаролар ёқилғини ўғирлашга уринишган. Шу пайт кутилмаганда портлаш юз берган.

Ҳодиса натижасида ўнлаб одамлар жароҳат олган, ҳолат юзасидан тегишли идоралар тергов ишларини бошлаган.

Фожеа содир бўлган ҳудудга ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам хизматлари жўнатилган.

Киритилди: 15:32 22.10.2025. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!