Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нигерияда сув тошқинлари оқибатида камида 117 киши ҳалок бўлди

Нигерияда сув тошқинлари оқибатида камида 117 киши ҳалок бўлди

Нигерия марказидаги сув тошқинлари қурбонлари сони 117 кишига етди.

Бу ҳақда Нигер давлат фавқулодда хизмати раҳбари Иброҳим Ҳусайний хабар берди.

Май ойи охирида Нигерияда давом этган ёмғир Моква туманида сув тошқинига олиб келди. Хизмат раҳбари Иброҳим Ҳусайнийнинг айтишича, жабрланганларга Моква шаҳридаги марказий меҳмонхонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Сув тошқини натижасида 50 та уй аҳолиси билан бирга сув остида қолган.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 19:38 30.05.2025. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!