Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нигерияда маҳаллий қабилалар ўртасида тўқнашув: камида 18 киши ҳалок бўлди

Нигерияда маҳаллий қабилалар ўртасида тўқнашув: камида 18 киши ҳалок бўлди

Нигерия полицияси вакили Васиу Абиодуннинг маълум қилишича, зўравонлик ҳаракатлари Нигер штатининг Рафи маҳаллий ҳокимлигига қарашли Тегина туманида қуролланган шахслар фулани қабиласи вакилини ўлдириши ортидан бошланган. Унинг сўзларига кўра, эртаси куни ушбу ҳужумга жавоб сифатида бир гуруҳ шахслар камуку қабиласи аъзоларига ҳужум қилган.

Маҳаллий парламент аъзоси Муҳаммад Адаму Кабонинг таъкидлашича, можаро бошқа депутатлар сайлов округларида аҳолига пул тарқатганидан кейин бошланган.

Маҳаллий аҳоли қурбонлар сони 56 нафарни ташкил этганини, юзлаб одамлар ўз уйларини тарк этганини айтмоқда.

Маълумот учун, Нигериянинг марказий ва шимолий ҳудудларида деҳқонлар ҳамда чорвадорлар ўртасида яйловлар, ердан фойдаланиш ва бошқа ресурслардан фойдаланиш бўйича келишмовчиликлар тез-тез қонли тўқнашувларга сабаб бўлади.

Киритилди: 15:01 03.07.2026. Ўқилди: 926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!