Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нигерияда Эбола вирусини юқтириш билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди

Нигерияда Эбола вирусини юқтириш билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди

Нигерия пойтахти Абуджа шаҳрида Угандадан самолётда келган аёлда Эбола вируси аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Бемор шифохонага ётқизилган, вирус билан алоқада бўлган бўлиши мумкин бўлган 44 киши кузатувга олинган.

Уганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Нигерия фуқароси мамлакат ҳудудидан фақат транзит орқали ўтган. У бунга қадар Конго Демократик Республикасининг шарқий қисмида бўлган. Аввалроқ Угандада Эбола билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган бўлса-да, кейинчалик мамлакатда фаол ҳолатлар қолмагани эълон қилинган.

Конго Демократик Республикасида Эбола эпидемияси май ойидан бери давом этмоқда. Сентябрь ўртасидаги маълумотларга кўра, мамлакатда 7 мингдан ортиқ зарарланиш ҳолати тасдиқланган, 3 300 дан зиёд киши вафот этган.

Август ойи охирида Конго Демократик Республикасига Ervebo вакцинасининг илк партияси етказилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу вакцина вируснинг тарқалаётган штаммига қарши ҳимоя беришига умид қилмоқда.

Эбола вируси оғир геморрагик иситмани келтириб чиқаради. Бундибугио штамми билан касалланганларда ўлим даражаси 50 фоизгача етиши мумкин. Ҳозирча ушбу штаммга қарши тасдиқланган даволаш усуллари ва вакциналар мавжуд эмас.

Конго Демократик Республикасида ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасидаги қуролли можаро вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларни қийинлаштирмоқда.

Киритилди: 10:46 21.10.2026. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!