Нигерияда автобус ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда камида 20 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
“Йўл-транспорт ҳодисаси якшанба куни Лагос-Бадагри трассасида содир бўлган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, автобус ҳайдовчиси енгил автомобилни босиб ўтиш чоғида бошқарувни йўқотиб, юк машинасига бориб урилган.