Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Нигерияда 600 000 дан ортиқ бола очликдан ўлиши мумкин

Нигерияда 600 000 дан ортиқ бола очликдан ўлиши мумкин

Террорчилар фаол ҳаракат қилаётган Нигерия шимоли-шарқидаги Борно, Адамава ва Йобе штатларида гуманитар инқироз кучайди, дея хабар беради Аnadolu агентлиги.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хабар беришича, Нигерия шимоли-шарқидаги террорчилар фаол бўлган штатларда 600 мингдан ортиқ болалар яқин 6 ой ичида зудлик билан озиқ-овқат билан таъминланмаса, очликдан ўлиш хавфи бор.

Нигерия ҳукумати ва БМТ вакилларининг қўшма баёнотида айтилишича, шимоли-шарқдаги Борно, Адамава ва Йобе (BAY) штатларида террорчилик ҳаракатлари туфайли гуманитар инқироз янада кучайган.

Мазкур маълумотларга кўра, Борно, Адамава ва Йобе штатларида 4,6 миллион киши июнь ойидан бошлаб қурғоқчилик мавсумида ўткир озиқ-овқат танқислигини бошдан кечиради, бу эса ўз навбатида олтинчи йил давомида минтақада оғир гуманитар вазиятни келтириб чиқармоқда.

Айни пайтда, Нигерия гуманитар ишлар ва қашшоқликни бартараф этиш вазири Нентаве Гошве Йилватда ва БМТнинг Нигериядаги гуманитар ва доимий координатори Муҳаммад Фалл пойтахт Абуджадаги тадбирда "Нигерия 2025 қуруқ мавсумига жавоб режаси"ни тақдим этди.

Тадбирда сўзга чиққан вазир Йилватда келажакда Борно, Адамава ёки Йобе штатларида ҳеч бир бола оч қолмаслигига ваъда берди.

— Бу режа фақат тузилмалар ва стратегиялар ҳақида эмас. Бу Борно, Адамава ёки Йобе штатларида ҳеч бир бола оч қолмаслиги, ҳеч бир она ўз фарзандини даволаш мумкин бўлган касаллик туфайли йўқотмаслиги, можаро ва қашшоқлик натижасида инсон қадр-қимматига путур етказмаслиги ҳақида ваъдадир, — деди у.

БМТ координатори Фалл бу борада ўз фикрларини билдириб, халқаро ташкилотларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

— Гуманитар ёрдам хавф остида. Ҳамкорлик заифлашмоқда ва ресурсларнинг етишмаслиги миллионлаб одамларни, айниқса болаларни хавф остига қўяди, — деди Фалл.

Киритилди: 10:10 09.05.2025. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!