Нигерия Қуролли Кучлари мамлакат шимоли-шарқида ўтказилган операция давомида террорчилар томонидан қўлга олинган 36 нафар тинч аҳолини озод қилди.
Бу ҳақда Нигерия армияси Бош штаби вакили генерал-майор Майкл Оножа маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар Борно ва Йобе штатларида бир нечта экстремистик базаларни йўқ қилишди, гаровга олинганларни озод қилишди ва кўп миқдорда қурол-яроғ ва ўқ-дориларни мусодара қилишди.
Борно штатида Боко Ҳарам ва Ғарбий Африкадаги Исломий Давлат (ISWAP) гуруҳларига қарши Ҳадин Кай операцияси ўтказилди.