Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нидерландиянинг собиқ бош вазири ва унинг рафиқаси «эр-хотинлик эвтаназияси»га рози бўлишди

Нидерландиянинг собиқ бош вазири ва унинг рафиқаси «эр-хотинлик эвтаназияси»га рози бўлишди

Голландиянинг собиқ бош вазири 1977 йилдан 1982 йилгача Бош вазир лавозимида ишлаган Дрис ван Агт ва унинг рафиқаси Евгения қўл ушлашган ҳолда ўз ихтиёри билан "ўлдирилди", деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 февраль куни 93 ёшли эр-хотин 70 йиллик турмушдан кейин мамлакатда бир неча йил аввал пайдо бўлган анъанага ҳурмат бажо келтирган ҳолда «эр-хотинлик эвтаназияси»га амалга оширишга қарор қилишган.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Нидерландияда яқин қариндошлар, асосан эр-хотинлар бир вақтнинг ўзида ўлишни танламоқда ва бу анъана мамлакат бўйлаб трендга айланмоқда.

2023 йилда 30 га яқин эр-хотин «эр-хотинлик эвтаназияси»дан фойдаланиб, қўл ушлаган ҳолда оламдан ўтган.

Киритилди: 20:57 11.02.2024. Ўқилди: 1604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!