Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Нидерландияда ҳукмрон коалиция парчаланди

Нидерландияда ҳукмрон коалиция парчаланди

Ўта ўнг Нидерландия Озодлик партияси (PVV) раҳбари Герт Вилдерс иммиграция масаласидаги келишмовчиликлар сабабли ўз партиясини ҳукмрон коалиция таркибидан чиқаришини эълон қилди.

Вилдерснинг 2023 йил ноябр ойидаги парламент сайловларидаги ғалабадан сўнг коалиция доирасидаги ҳамкорлари билан келишилган “тарихдаги энг қаттиқ иммиграция сиёсати” жуда секин амалга оширилаётганидан афсусдалигини билдирди.

Ўтган ҳафта Вилдерс коалициядаги ҳамкорларидан қочқинларни қабул қилишни бутунлай тўхтатиш, суриялик қочқинларни ватанига қайтариш ва мигрантларни жойлаштириш марказларини ёпиш бўйича ўз таклифларини дарҳол қўллаб-қувватлашни талаб қилган эди. Бироқ бу таклиф коалициянинг қолган аъзолари томонидан маъқулланмади.

Киритилди: 20:55 03.06.2025. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!