Бугун 2 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Нидерландия ўз флотини тўртта сув ости кемаси билан тўлдиради

Нидерландия ўз флотини тўртта сув ости кемаси билан тўлдиради

Нидерландия Франциянинг Naval Group компанияси билан тўртта сув ости кемасини етказиб бериш бўйича 5,6 миллиард евролик шартнома имзолади, деб хабар беради Le Figaro.

Naval Group сув ости кемаларини етказиб бериш бўйича тендерни ўтган йилнинг мартида ютган эди. Буюртма қилинган субмариналар 2039 йилгача Франциянинг Barracuda атом сув ости кемалари базасида яратилади. Улар қироллик флоти таркибига 1990 йилда киритилган дизел-электрда ҳаракатланувчи Walrus’нинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида камида 10 та Нидерландия компанияси ва иккита илмий-тадқиқот институти янги субмариналар учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва технологияларни яратишга тўғридан-тўғри жалб этилади.

Naval Group билан битим Нидерландия Мудофаа вазирлиги Моддий таъминот бошқармаси билан муҳокама қилинган ва парламент томонидан маъқулланган. Натижада, шартномани имзолашга олти ой вақт кетган.

Қироллик учун мўлжалланган сув остикемалари компаниянинг Шербур шаҳридаги заводида йиғилади, аммо қатор муҳим тизимлари ва техник хизмат кўрсатишларига Нидерландия жавоб беради.

Киритилди: Бугун 05:10. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!