Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Нидерландия Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудларидан импорт қилишни тақиқлайди

A A A
Нидерландия Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудларидан импорт қилишни тақиқлайди

Нидерландия Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудларидан “имкон қадар тезроқ” товарлар олиб киришга тақиқ жорий этишга тайёрланмоқда.

Нидерландия муваққат ҳукуматининг янги ташқи ишлар вазири Девид ван Уил парламент қуйи палатаси мажлисида сўзлаган нутқида яқин вақт ичида босиб олинган ҳудудлардан маҳсулот олиб киришга миллий тақиқ жорий этилишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, босиб олинган Фаластин ҳудудлари билан савдо қилишни тақиқловчи қонунни қабул қилиш узоқ давом этиши мумкин, шу билан бирга, амалдаги санкциялар қонунчилигига кўра импортни тақиқлаш тезроқ амалга оширилиши мумкин.

Ван Уилнинг айтишича, "Умумий маъмурий акт"ни нашр этиш бўйича тайёргарлик ишлари аллақачон бошланган. Голландия ҳуқуқий тизимида бу ҳукумат томонидан қонун асосида қабул қилинган ва умумий мажбурий кучга эга бўлган норматив ҳужжатни англатади.

Киритилди: 13:25 11.09.2025. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!