Нидерландия хавфсизлик бўлинмалари Исроилнинг мамлакат ички сиёсатига аралашувидан хавотир билдирди.
De Volkskrant газетаси нашрига кўра, Исроилнинг Диаспора ва антисемитизмга қарши кураш вазирлиги Нидерландия депутатларига Амстердамдаги Исроилнинг «Маккаби» футбол клуби мухлислари билан боғлиқ зўравонликлар ҳақидаги «махсус ҳисобот»ни топширди.
Исроил диаспораси ишлари вазири Амичаи Чикли De Telegraaf нашрига берган интервьюсида «террорчилик тармоғи»ни йўқ қилиш ва айбдорларни депортация қилиш зарурлиги ҳақида гапирди. У, шунингдек, Нидерландияни қаттиқ қонуний чоралар кўришга чақирди.
❕ Бироқ, Голландия вазирликларидаги юқори мартабали манбалар бу вазиятни номақбул аралашув деб атади. Баъзи хавфсизлик ходимлари бюрократик даражада хавотир билдиришди, Клингендаэл институти эксперти «шошилинч тайёрланган ҳисоботлар эҳтиёткор ёндашувни талаб қилишини» таъкидлади.