Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Нидерландия бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди

Нидерландия бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди

У шунингдек, муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишини ҳам эълон қилди

Бу ҳақда NOS агентлиги хабар бермоқда.

Герт Вилдерс миграция сиёсатидаги келишмовчиликлар туфайли ўзининг Нидерландия Озодлик партияси (PVV) ҳукуматдан чиқишини эълон қилгани сабабли ҳукмрон коалиция парламентдаги кўпчиликнинг қўллаб-қувватлашини йўқотди.

Схоф ҳукумати бир йилдан камроқ вақт давомида ҳукмронлик қилмоқда. У 2023 йил ноябр ойида бўлиб ўтган парламент сайловлардан кейин шакллантирилган эди. Схофнинг ўзи партияга эга эмас.

Нидерландияда янги парламент сайловлари кузда ўтказилиши мумкин, унгача Схоф ҳукумати мамлакатни вақтинча бошқаришда давом этади.

Киритилди: 21:50 03.06.2025. Ўқилди: 664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!