Аввалроқ бурнини синдириб олган Килиан Мбаппенинг мазкур ўйинда қатнашмаслиги айтилганди.
Мадриднинг “Реал” клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Евро-2024 доирасидаги Нидерландияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли футболчи машғулот вақтида мушакларида ноқулайлик ҳис қилган.
Тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган. Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Европа чемпионатининг 1-турида Франция терма жамоаси Австрияни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Франциянинг иккинчи турдаги рақиби Нидерландия терма жамоаси бўлади.
Учрашув 22 июнь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.