Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Неймарнинг сўнгги миссияси — ЖЧ-2026

Неймарнинг сўнгги миссияси — ЖЧ-2026

Неймар Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида майдонга тушишни режалаштирмоқда. ESPN нашрининг Бразилиядаги филиали берган хабарга кўра, футболчи «Сантос»даги жамоадошлари билан бўлажак мундиалда иштирок этиш имкониятларини доимий равишда муҳокама қилиб келмоқда.

Қайд этилишича, Неймар жаҳон чемпионати ҳақида тинимсиз гапиради ва ушбу турнирни ўз фаолиятидаги сўнгги миссия деб ҳисоблайди.

Февраль ойининг бошида Неймар ўзининг 34 ёшини қарши олди. Эслатиб ўтамиз, ўтган жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси чорак финалда Хорватияга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди. Ўша ўйиндан сўнг Неймар кўз ёшларини тия олмаганди.

2026 йилги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Бразилия терма жамоаси Шотландия, Марокко ва Гаити терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: Бугун 19:08. Ўқилди: 248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!