Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Неймар учта ЖЧда гол урган бразилиялик учинчи футболчи бўлди

Неймар учта ЖЧда гол урган бразилиялик учинчи футболчи бўлди

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2022 1/8 финалида Жанубий Корея дарвозасига пенальтини аниқ амалга оширди ва терма жамоа билан учта мундиалда гол урган учинчи футболчига айланди, деб хабар берди Opta Sports ижтимоий тармоқда.

30 ёшли бразилиялик футболчи 2018 йили Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ва 2014 йилда Бразилияда ўтказилган турнирда гол урган. Ундан олдин бу натижага Пеле ва Роналду эришган.

Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 2010 йилда АҚШга қарши ўйинда дебют қилган.

Киритилди: 07:46 06.12.2022. Ўқилди: 1949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!