Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Неймар "ПСЖ"га, аслида, қанчага тушгани маълум бўлди

Неймар "ПСЖ"га, аслида, қанчага тушгани маълум бўлди

Испаниянинг El Mundo нашри Неймарнинг "ПСЖ" билан шартномаси тафсилотлари билан бўлишди.

Газета "Неймар: "ПСЖ "билан футболнинг иқтисодий мувозанатини бузган шартнома" сарлавҳаси остида материал чоп этди.

Еслатиб ўтамиз, "ПСЖ" Неймар учун "Барселона"га 222 миллион евро тўлаган. Бироқ, трансфернинг умумий суммаси - маош ва бонусларни ҳисобга олган ҳолда — 489 228 117 еврога тушган.

2017 йилнинг ёзида бразилиялик 5 йиллик шартномага имзо чекди, йилига 43 334 400 евро маош белгиланди, солиқлар бундан мустасно. Шунингдек, шартномада олтинчи йил кўзда тутилган, шундан сўнг футболчига содиқлик учун бонус сифатида 50 556 117 евро тўланиши керак.

Бу баҳорда Неймар шартномани 2025 йилгача узайтирди. El Mundo хабарига кўра, пул шартномаси олдинги шартноманинг охирги йилидаги шартлар билан тузилган. Шунингдек, футболчи клуб билан боғлиқ барча имиж ҳуқуқларини "ПСЖ"га ўтказди.

Киритилди: 10:01 05.09.2021. Ўқилди: 3214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!